“Спорт дипломатияси – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг самарали воситаси” мавзуида давра суҳбати ҳақида

01/04/2021
39

“Спорт дипломатияси – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг самарали воситаси” мавзуида давра суҳбати ҳақида

6 апрел – “Халқаро спорт куни” муносабати билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда “Спорт дипломатияси – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг самарали воситаси” мавзуида давра суҳбати ўтказишни режалаштирмоқда.

Тадбирни юртимиз шаънини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қилган чемпионлар, таниқли спорчилар, мураббийлар, спорт мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказиш мўлжалланмоқда.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистоннинг 2021-2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиши даврида спорт соҳасида амалга оширилиши мумкин бўлган тадбирлар бўйича фикр-мулохазалар алмашиш ва керакли тавсиялар ишлаб чиқиш, спорт дипломатияси орқали юртимиз халқаро нуфузини янада ошириш механизмларини муҳокама қилиш, унинг бугунги ҳолатига баҳо бериш, мавжуд жараёнларни таҳлил қилиш кўзда тутилган.

Давра суҳбати шу йил 6 апрел соат 11.00да спорт вазирлигининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қиламиз.