“Маҳалла – улуғ қадриятларимиз бешиги” хайрия тадбири

25/03/2021
50

“Маҳалла – улуғ қадриятларимиз бешиги” хайрия тадбири

Маҳалла – асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келмоқда.

“Биз маҳалла деганда, дунёда камдан-кам учрайдиган, инсонни жамият билан уйғун бўлиб яшашга ўргатиб, бағрикенглик руҳида тарбиялайдиган, халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ноёб тузилмани тушунамиз. Айни пайтда, юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ўз ҳаётини, қувончу ташвишларини маҳалладан айри ҳолда тасаввур эта олмайди”, — деган Президент Шавкат Мирзиёев 22 мартда нишонланадиган маҳалла тизими ходимларининг касб байрами куни.“Глобаллашув шароитидаги дунёда кескинлик тобора кучайиб бораётган бугунги кунда маҳалланинг ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик муҳитини сақлашдаги ўрни, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг аҳамияти янада ошмоқда”, – дея таъкидлаган давлатимиз раҳбари.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази томонидан пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги билан биргаликда “Маҳаллада миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги” дастурини амалга ошириш мақсадида “Маҳалла – улуғ қадриятларимиз бешиги” мавзусида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбир 25 март куни пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманидаги “Боғ-кўча” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда ушбу масканда истиқомат қиладиган турли миллат вакиллари, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳамда “Темир дафтар” рўйхатига киритилган фуқаролар таклиф этилди.

 

Тадбир давомида юртимизнинг таниқли санъаткорларининг концерт дастури ва ёш тадбиркорларнинг халқ амалий санъати кўргазмаси ташкил этилди.

Иштирокчиларга ҳомий ташкилотлар томонидан байрам совғалари тақдим этилди.

 

Ушбу саҳоват акцияси маҳаллалардаги тури миллатлар ҳамжиҳатлигини ва миллий қадриятларимизни мустаҳкамлашда халқ дипломатиясининг ёрқин намунасига айланди.

 

 

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик

ташкилоти Халқ дипломатияси маркази