“Маҳалла – улуғ қадриятларимиз бешиги”

16/03/2021
60

“Маҳалла – улуғ қадриятларимиз бешиги”

Хайр ва саҳоват, муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиш, инсонпарварлик ҳар бир шахс учун энг олий сифатлардан бири ҳисобланади. Қадимдан меҳр-оқибатли бўлган халқимиз бугун ҳам ана шу муаззам қадриятини яна бир бор барчага намоён қилмоқда.

2021 йил 11 мартда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги”га бағишланган йиғилишда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда халқ дипломатиясининг ёрқин намунаси бўлган маҳаллаларда миллатлараро ҳамжиҳатликни ва миллий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази “Маҳалла – улуғ қадриятларимиз бешиги” мавзуида саҳоват акциясини ўтказади.

Мазкур акция пойтахтимизнинг Шайҳонтохур тумани “Боғ кўча” маҳалласида жорий йилнинг 25 март куни соат 11.00да шу мавзеда жойлашган 102-умутаълим мактаби мажлислар залида ўтказилиши мўлжалланмоқда.

Тадбирга ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи турли миллат вакиллари, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва “Темир дафтар” рўйҳатига киритилган фуқаролар таклиф этилиши, унда элимизнинг таниқли санъаткорлари иштирок этиши ҳамда хомийлар томонидан кам таъминланган ва боқувчиси йўқ оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиши кўзда тутилган.