Марказ Хитойнинг Тошкентдаги элчихонаси ва MY5 телеканали билан ҳамкорликда “Дийдор ширин” телешоусининг 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам сонини ташкил этдилар

09/03/2021
43

Марказ Хитойнинг Тошкентдаги элчихонаси ва MY5 телеканали билан ҳамкорликда “Дийдор ширин” телешоусининг 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам сонини ташкил этдилар

Халқ дипломатияси маркази мақсад ва вазифалари қаторида ШҲТ мамлакатларининг фуқаролик жамияти институтлари, шу    жумладан ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида дўстона ҳамкорлик муҳитини қарор топтириш учун шарт-шароитлар яратиш белгиланган.Шу муносабат билан, Марказ Хитойнинг Тошкентдаги элчихонаси ва MY5 телеканали билан ҳамкорликда “Дийдор ширин” телешоусининг 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам сонини ташкил этдилар.
ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашда аёлларнинг роли, халқ дипломатияси орқали ўзаро ишонч, яхши қўшничилик, миллатлараро ва динлараро тотувликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ШҲТ давлатлари элчихоналари, Тошкентдаги миллий маданий марказлар вакиллари, ватанимиз тараққиётига муносиб хиссақўшаётган фаол аёллар иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда юртимизда аёллар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги иштироки ҳақида сўз юритилди.

ШҲТ мамлакатларининг Тошкентдаги элчихоналари ва миллий маданий марказлар ходимлари Ўзбекистонда турли миллат вакилларига, айниқса, аёлларга берилаётган ҳуқуқлар, шарт-шароитлар ҳақида гапирдилар. Эфир орқали барча опа-сингилларимизга табрик йўлладилар.Тадбирда юртимизнинг эл севган санъаткорлари ҳам иштирок этдилар ва ўзларининг шеър ва қўшиқлари билан байрамга ўзгача шукуҳ бахш этдилар.