“Баҳорги тенгкунлик – дунё халқларининг ўзига хос байрами” мавзусида онлайн иншо танлови

24/02/2021
165

“Баҳорги тенгкунлик – дунё халқларининг ўзига хос байрами”  мавзусида онлайн иншо танлови

 

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази юртимиз умумтаълим мактабларининг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари ўртасида “Баҳорги тенгкунлик – дунё халқларининг ўзига хос байрами” мавзусида иншо танловини эълон қилади.

Бугунги кунда Наврўз байрами ШҲТга доимий аъзо, кузатувчи ва мулоқот бўйича шерик мақомига эга бўлган давлатларда, яъни Россия (айрим минтақаларида -Шимолий Кавказ, Бошқирдистон, Татарстон), Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон, Туркия ва Озарбайжонда кенг нишонланади.

Мазкур танлов ўқувчи ёшларда халқ дипломатиясининг моҳиятини кенг тушуниш, халқлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларни такомиллаштириш масалалари ҳақида фикр юритиш, шунингдек, ШҲТ мамлакатлари ва бошқа хорижий мамлакатлар халқларининг маданияти, анъаналари, дини ва турмуш тарзи билан янада яқинроқ танишишда ажойиб иконият яратади.

Тадбирда мустақил ва эркин фикрловчи ўқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, юртимиз ёшларининг истеъдодли вакилларини аниқлаш, умуман, ижодкор шахсларни қўллаб-қувватлаш ва ёш авлоднинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Ёзма иш тиллари: ўзбек (лотин алифбосида) ёки рус тилларида (кирилл алифбосида).

Ҳар бир иштирокчи танловга битта иш тақдим этиш ҳуқуқига эга ва уни Ўзбекистондаги ШҲТ халқ дипломатияси марказининг қуйидаги электрон манзилига юбориши мумкин: info@scocenter.uz

Танловни ўтказиш ва унинг талаблари ҳақидаги маълумот Марказнинг расмий қуйидаги веб-сайтида эълон қилинади: http://www.scocenter.uz.

Танловга тақдим этилган иншолар ўз эгаларига қайтарилмайди.

Энг яхши ишлар 1-чи, 2-чи ва 3 чи ўринларга тақсимланиб, қимматбаҳо совғалар ва сертификат билан тақдирланади ва Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази веб-сайтида жойлаштирилади.

Иншолар Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази электрон почтасида: info@scocenter.uz 2021 йилнинг 15 мартига қадар қабул қилинади.

 

Танлов Ташкилий кўмитасининг алоқа маълумотлари:

 

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг

Халқ дипломатияси маркази

TОШКЕНТ 100100, БОБУР КЎЧАСИ 45 УЙ

ТЕЛ.:   (+ 99871 )  202 – 08 – 60/62

ЭЛ.ПОЧТА:  info@scocenter.uz

ВЕБСАЙТ: www.scocenter.uz