“Узархив” агентлигида учрашув

17/02/2021
12

“Узархив” агентлигида учрашув

2021 йил 15 феврал куни Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигида ташкилот директори У.Юсупов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида ҳамкорликда амалга оширилган ва жорий йилда режалаштирилган тадбирлар батафсил муҳокама қилинди. Биргаликда илмий-амалий анжуманлар ва кўргазмалар ўтказиш масалалари юзасидан фикрлар алмашилинди.

Икки томонлама самарали муносабатларни мустаҳкамлаш, жумладан маҳаллий ва халқаро кўргазмаларда архив материалларидан фойдаланиш, ШҲТга аъзо давлатлардаги, жумладан Хитой ва Ҳиндистондаги архив идоралар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат чоғида 2021 йилда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба тадбирлари  доирасида ҳамда сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси мустақиллик байрамининг 30 йиллиги муносабати билан тарихий фото ва архив ҳужжатлар кўргазмасини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Россия Федерациядаги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ўртасида манфаатли ҳамда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ШҲТ 20-йиллиги тадбирлари доирасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолашга қарор қилинди.

Учрашувда  “Ўзархив” агентлиги директори ўринбосари Ш.Сидиқов, ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Д.Дадаева ва ШҲТ маркази маданият ва спорт бўлими бош мутахассиси З.Шодиевлар иштирок этдилар.