ШҲТнинг Халқ дипломатияси марказининг навбатдаги ҳамкори  Покистон тинчлик ва дипломатия институти

06/02/2021
35

ШҲТнинг Халқ дипломатияси марказининг навбатдаги ҳамкори   Покистон тинчлик ва дипломатия институти

5 феврал куни Покистон тинчлик ва дипломатия институти президенти Фархат Асиф билан видеомулоқот ўтказилди.

Онлайн мулоқотда марказ ва институт ўртасида келгусида амалга ошириладиган ҳамкорлик истиқболлари вазифалари ҳақида келишиб олинди.

Жумладан, 2021 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 20 йиллик юбилейи нишонланиши муносабати билан академик йўналишда ахборот-таҳлилий материаллар, қўшма мақолалар, оммавий ахборот воситалари ва жумладан ижтимоий тармоқлар учун материалларни тайёрлаш ва мунтазам равишда нашр этиш масалалари, ҳамда ҳозирги кунда пандемик шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда турли мавзуларда халқаро конференциялар, форумлар, давра суҳбатлари, семинарлар видеоконференциялар ва шу каби турли тадбирларни амалга ошириш белгиланди.

Видеоучрашув давомида Марказ томонидан 2020 йилда нашр этилган ШҲТ халқлари эртаклари ва мақоллари ҳамда почта маркалари эсдалик албоми тақдимот қилинди. Мазкур адабиётларни урду тилига таржима қилиш таклифи киритилди.

Суҳбат сўнгида Марказ ва Покистон тинчлик ва дипломатия институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоланди.