Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокамаси

03/02/2021
33

Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокамаси

Бугунги кунда халқ дипломатияси институти ижодий, таълим, илмий, тарғибот-ташвиқот йўналишларида ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, музейшунослик ҳамда санъатшунослик соҳаларда фаолият олиб бораётган ёш ижодкорларни муносиб рағбатлантириб боришнинг ижобий омили сифатида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Шу муносабат билан, Марказ ёш ижодкорлар кўргазмаларини ҳамда улар ўртасида турли кўрик танловлар ташкил этишга катта эътибор қаратмоқда.

Марказ ташкил топган даврдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган ва муҳим саналарга бағишланган рассомлар кўргазмаларини муваффақиятли ўтказиб келмоқда.

Мана шу анъанани давом эттириш мақсадида шу йил 3 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.

Суҳбат чоғида 2021 йил давомида Ўзбекистон Бадиий академияси билан Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан  “ШҲТ давлатларининг жаҳон мероси Ўзбекистонлик арт дизайнерлари нигоҳида” номли кўрик-танлови, Халқаро болаларни ҳимоя куни муносабати билан «Яхшилик ва ижод чегараси » болалар расмлари III-халқаро кўргазмаси, “ШҲТ солномаси” фото кўргазмаси, ШҲТ давлатлари рассомларининг анъанавий қўшма кўргазмаси ва бошқа аҳамиятга молик  тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш механизмлари  атрофлича мухокама қилинди.

 

Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси

маркази матбуот хизмати