Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

26/01/2021
75

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан  ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Охирги йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотинринг аҳамияти ва салоҳияти дунё миқёсида кескин ошиб бормоқда.

Маълумки, Ҳиндистон ва Покистон ШҲТнинг доимий аъзолари сафига қўшилгандан сўнг ташкилот Евроосиёнинг Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Ислом цивилизациялари каби бир неча йирик тамаддун марказларини бирлаштирувчи маконга ҳам айланди.

Бу цивилизациялар нафақат бетакрорлиги ва анъанавийлиги бўйича баъзи умумий хусусиятларга эга, балки урф-одатлар, қадриятлар ва турли маданий амалиётлар билан ҳам ажралиб туради. Агарда ШҲТ каби халқаро майдондаги ташкилотлар, аввало, сиёсий ва иқтисодий прагматизмни кўзлаб иш юритишса, халқлар кўпроқ қалбан яқинлашади, бу эса давлат қурилиши ва бошқарувида ғоялар ҳамда мафкуравий тузилмаларнинг ўрнини белгилаб беради.

2021 йилда ШҲТ ўзининг 20 йиллигини кенг нишонлайди. Ундан ташқари, жорий йилнинг куз фаслида ШҲТ раислиги Ўзбекистон Республикасига ўтади. Бу муҳим воқеалар Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази учун масъулиятни янада оширади.

ШҲТ маркази, ўз олдида турган қатор вазифаларни амалда тадбиқ этиш мақсадида 26 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Унга биноан, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, маданий, диний ва анъанавий қадриятларни ўрганиш, асраб-авайлаш ва тадбиқ этиш масаларида ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Меморандумда ўзбек халқининг қадимий урф-одатлари, миллий анъаналари, бой илмий-маънавий мероси ҳамда Ислом динини ўрганиш, асраш, ёш авлодга тўғри етказиш, юртимиз ва хорижда кенг тадбиқ этиш таъкидланган.

Юртимиз ёш авлодини маънавий етук, руҳан ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи инсон этиб тарбиялаш муҳимлиги белгиланган. Томонлар учун хориждаги ватандошлар орасида ўзбек маданияти, тил, анъаналар, дин, миллий тарбия ва ўзликни англашни сақлаб, асраб-авайлаб, кенг тарғиб қилиш учун ҳуқуқий замин яратилди.

Бўлиб ўтган учрашув чоғида қўшма конференциялар, семинарлар ва илмий-амалий тадбирларни амалга ошириш юзасидан келишилиб олинди.

ШҲТ Маркази матбуот хизмати