Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўзаро ҳамкорлик истиқболлари

22/01/2021
51

Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўзаро ҳамкорлик истиқболлари

Бугунги кунда халқ дипломатияси институти халқаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, давлатлар ва халқларни бир-бирига янада яқинлаштириш ва мамлакатлар ўртасидаги барча даражадаги муносабатларни ривожлантиришнинг ижобий омили сифатида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Бунда жамоат ташкилотларининг ёшлар ташкилотлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари жуда муҳим, чунки халқ дипломатияси ёшлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда энг яхши усул ҳисобланади.

Шу муносабат билан, Марказ ташкил топган даврдан бошлаб республикамизда фаолият юритаётган қатор олий таълим муассасалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
Мана шундай ҳамкорлик намуналаридан бири Тошкент давлат шарқшунослик университети билан амалга оширилмоқда. Марказ ўз фаолиятини бошлаган вақтдан буён университет билан қатор тадбирлар ва муҳим саналарга бағишланган давра суҳбатларини муваффақиятли ўтказиб келинмоқда.

Университет раҳбарияти билан куни кеча ўтказилган суҳбат чоғида фан ва таълим соҳаларида ўзаро алоқаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик, таълим ва тадқиқот соҳаларида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида батафсил муҳокама қилдилар.

Бошланаётган йил давомида ТДШУ билан «Хитой тили ва маданияти куни» фестивали, Ўзбекистонда Ёшлар куни муносабати билан «Ёшлар ва халқ дипломатияси» конференцияси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан “ШҲТ менинг тушунчамда” ёшлар викторинаси, Марказ томонидан нашр этилган «Саккиз элнинг саксон саккиз эртаги» ва «Саккиз элнинг сон-саноқсиз ўгити» китобларини хитой тилига таржимаси, «Конфуций таълимоти» мавзусида семинар, буюк ҳинд давлат арбоби Махатма Гандининг ва Покистон халқ шоири Муҳаммад Иқболнинг таваллуд саналарига бағишланган илмий-амалий семинарлар ва бошқа аҳамиятга молик тадбирларни ҳамкорликда ўтказишга келишиб олинди.

Суҳбат якунида Марказ ва университет ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси
маркази матбуот хизмати