Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг
Халқ дипломатияси маркази директори в.б
Собиров Қобилжон Қосимовичнинг қисқа таржимаи холи
Туғилга санаси ва жойи:
1968 йил 22 инюнда Тошкент шаҳрида туғилган
Маълумоти:
1992 йилда Тошкент давлат чет тиллар институтининг инглиз филологияси факультетини, 1993 йилда Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатия ва халқаро алоқалар институтин курсларини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти:
1992-1993 йй. | – | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат протоколи бошқармасининг таржимони |
1993-1994 йй. | – | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Осиё ва Тинч океани минтақаси бошқармасининг учинчи котиби |
1994 й. | – | Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги консуллик ваколатхонаси ходими (Саудия Арабистони) |
1995 й. | – | Ўзбекистон Республикасининг Карачи шаҳридаги консуллик ваколатхонаси ходими (Покистон Ислом Республикаси) |
1995-1997 йй. | – | Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги элчихонаси иккинчи котиби |
1997-1998 йй. | – | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фан, маданият ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармасининг иккинчи котиби |
1999-2007 йй. | Малайзиянинг Тошкентдаги элчихонаси таржимони | |
2007-2011 йй. | – | «АБДА Трэвел» (Малайзия) қўшма корхонаси Бош директорининг ўринбосари |
2011-2012 йй. | – | “Worldwide Investment Co” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари |
2016-2017 йй. | – | “Techno Logic” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари |
2018 йилдан бери | – | Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази директори ўринбосари |
Оилали, 4 фарзанди бор.