"Халқ дипломатияси - сайёрада тинчлик сари йўл"

"Халқ дипломатияси - сайёрада тинчлик сари йўл"

Maqola sanasi:01 Iyul 2020

 

"Халқ дипломатияси - сайёрада тинчлик сари йўл"

мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди
 

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ташкил топганлигининг 19 йиллигини нишонланиши доирасида Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази томонидан Республикадаги университет талабалари ўртасида -"Халқ дипломатияси - сайёрада тинчлик сари йўл" мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Танлов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент Давлат шарқшунослик университети ва республиканинг бошқа институтлари талабалари учун халқ дипломатиясининг моҳияти ва халқлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни такомиллаштириш, шунингдек, ШҲТ мамлакатлари халқларининг маданияти, анъаналари, дини ва ҳаёт тарзини янада чуқурроқ ўрганиш учун ноёб имконият яратди.

Тадбирнинг ўтказишдан асосий мақсад, қатнашувчиларнинг ўз маҳоратларини намоён етиш, мустақил ва эркин фикрлашни қўллаб-қувватлаш ва республика ёшларининг истеъдодли, қобилиятли вакилларини аниқлаш, умуман, ижодкор шахсни аниқлаш ва ёш авлоднинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Ғолибларни тақдирлаш маросими Ўзбекистонда ҳар йили 30 июнь куни нишонланадиган ёшлар кунида бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази раҳбари Қобилжон Собиров танлов иштирокчиларига миннатдорлик билдириб, танловдан кўзланган асосий мақсад истеъдодли ёшларни ижодий меҳнатга ундаш, ШҲТ мамлакатлари маданияти, тарихи, анъана ва қадриятларига қизиқишини ошириш, шунингдек, Халқ дипломатиясининг моҳиятини тушуниш, яхши қўшничилик, миллатлар ва элатлараро тотувлик, цивилизациялараро тотувликни ривожлантириш масалалари ҳақида фикр юритишдир.

Ҳакамлар ҳайъати раиси, марказ ижодий гуруҳи раҳбари, филология фанлари номзоди Зухриддин Исомиддиновнинг таъкидлашича, олинган барча ишлар диққат билан кўриб чиқилди ва улардан энг яхшилари тақдирлаш учун учун тақдим этилди. Иншоларни танлашда ўзига хослик, бадиий маҳорат ва мавзуни очиб бериш ҳисобга олинди.

Жюри аъзоси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг сиёсат фанлари доктори, профессор Эътибор Султонова сўзларига кўра, халқ дипломатияси, биринчи навбатда, муносабатларни яхшилашга ҳисса қўшиш, оддий инсонлар ёки жамоат ташкилотларининг норасмий алоқалари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва турли мамлакатлар фуқароларининг маданияти, анъаналари ва ҳаёт хусусиятларини яхшироқ тушунишдир. Айтиш мумкинки, турли халқаро форумлар, симпозиумлар, анжуманлар, қурултойларда қатнашган ҳар қандай Ўзбекистон фуқароси, айниқса, замонавий ҳаётнинг долзарб масалаларини бошқа давлатлар вакиллари билан норасмий муҳокама қилса, фуқаролик жамиятимизнинг норасмий хабарчисига ва халқаро майдонда мамлакатимизнинг вакилига айланади.

         Тадбирда Тошкент шарқшунослик университети ўқитувчиси, ҳитойшунос олима Николаева Камила Сергеевна ҳам сўзга чиқди. У ўз маърузасида иншоларини танловга тақдим этган талабаларнинг ижодий савияси юқори эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, илмий, маданий-гуманитар йўналишдаги турли лойиҳаларда университет ва Марказ ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга ҳамиша тайёрлиги ҳақида фикр билдирди.

  

Иншоларни текшириш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети "ўзбек тили ва адабиёти" кафедраси катта ўқитувчиси Шарипов Зикирё Махсумович иншолар танловида иштирок этган талабаларга ушбу танловда фаол иштирок этганликлари учун миннатдорчилик билдириб, асарларда кўрсатилган айрим фикр ва таклифлар Марказнинг иш режаларида инобатга олиниб, уларнинг келгусида фойдаланилишига ишонч билдирди.

         Ташкилий қўмита ишларида фаол иштирок этганликлари учун ҳакамлар ҳайъати аъзоларига ва танлов ғолиблари рўйхатига киритилмаган, аммо 100 баллик - аъло баҳоларни тўплаган талабаларга ҳам ташаккурномалар топширилди.

Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети, “Халқаро муносабатлар” факультетининг 1 курс талабаси - Джамалов Фазлиддин Ойбек угли биринчи ўрин ғолиби бўлди.

         Арамов Жамшид Абдурашидович, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси иккинчи ўрин ғолиби бўлди.

Илмиддинова Мадинахон Абдулхамид кизи, Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети, “Халқаро муносабатлар” факультетининг 1 курс талабаси, учинчи ўрин ғолиби бўлди.

Маълумки, ШҲТ доирасидаги Халқ дипломатияси жаҳон мамлакатлари менталитетини тушуниш, яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш учун яхши асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. ШҲТ маконида яшаётган халқлар манфаати йўлидаги маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, маданий хилма-хилликни асраш ва уларни тарғиб этиш, турли маданиятларни ва табиий меросларни ўрганиш соҳасидаги ҳамкорлик одамлар ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Шу муносабат билан ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ШҲТ давлатлари ва халқларини бир-бирига яқинлаштириш, "Шанхай руҳи" ни мустаҳкамлаш, ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликка кўмаклашиш мақсадида халқ дипломатияси воситаларини қўллаш бўйича изчил ишини давом эттиради.

Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси

марказининг ахборот хизмати